ПАХТА ТЕРИМИДА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ
Бугун Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси Абдуллоҳ домла Саматов, Наманган вилояти «Нуронийлар» кенгаши раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов, Маҳаллалар уюшмалари Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Аҳаджон Мирзаев, Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов ҳамда Наманган шаҳар бош имом-хатиби Нўмонхон Эшондедаев Мингбулоқ туманида бўлиб, пахта теримида меҳнат қилаётган теримчилар ҳолидан хабар олдилар.
Учрашув давомида пахта терими мавсумида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошлар билан самимий суҳбатлашилиб, уларнинг меҳнат шароитлари, кайфияти ва мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш борасидаги фикрлари тингланди.
Шунингдек, илғор ва фаол теримчиларнинг самарали меҳнати эътироф этилиб, улар муносиб тарзда рағбатлантирилди.
Меҳнаткаш юртдошларимизнинг юрт иқтисодиёти ва фаровонлигига қўшаётган ҳиссаси алоҳида эътирофга лойиқ.
Меҳнат — барака, фидойилик — юксак қадр!
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇
✅https://t.me/UstozAbdulloh_domla









