TGViewer
Rasul Kusherbayev Rasul Kusherbayev @r_kusherbayev · 205K subscribers
Post #8136 52.8K
Грознийга авиақатновларни тўхтатиш ва ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришини қатъий текшириш вақти келди

Бош прокуратура Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирханов Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланиб, улар қидирувга берилганини маълум қилди.

Ким ўзи бу икки шахс? Қаердан пайдо бўлди бу террорчилар? Хавфли жиноятчилар қайси йўл билан Ўзбекистон ҳудудига киришди? Бу масала аниқ ойдин айтилиши лозим.

Олдинроқ Чеченистон президенти Рамзан Қодиров суиқасдда «чечен қўли» борлигини инкор қилиб, ўз чиқишида Комил Алламжонов ва Дмитрий Лига таҳдид қилган, уларга «қилмишлари» учун жавоб бериши ҳақида очиқчасига баёнот берганди.

Ўзбекистондаги мансабдор шахсларга очиқча таҳдид қилиш бу — терроризм. Буни амалга оширмоқчи бўлган ёки гапириб чиққан шахслар ҳам жавоб бериши лозим.

Шундай таҳдидлар бўлаётган вақтда Ўзбекистон ҳукумати нега жим туриши керак? Қачонгача ўзини шовинистик қарашлари билан бизга очиқча таҳдид қиладиганларни индамай кузатиб ўтирамиз? Расмий шахс томонидан бўлаётган очиқ таҳдидга муносиб жавоб бериш вақти келмадими?

Жавоб шунчаки баёнот билан эмас, аниқ чоралар орқали бўлиши шарт ва зарур! Керак бўлса, етакчиси очиқча таҳдид қилаётган Грознийга авиақатновларни ҳам бекор қилиш, ҳар бир чечен фуқаросини Ўзбекистонга киришида қатъий текшириш лозим.

👉 @r_kusherbayev
  • 👍 1.2K
  • 👎 91
  • 🔥 48
  • 👏 28
  • 🙏 5
  • 🤯 2
  • 👌 2
More from @r_kusherbayev
  1. Sep 24, 2026❗️Эртага — «Автомобилсиз кун» 25 сентябрь куни республика бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз…
  2. Sep 24, 2026❗️Самарқандда экологик мурожаатларни ўрганишга тўсқинлик қилинмоқда Август ойида Президент…
  3. Sep 24, 2026YORDAMGA MUHTOJ OILA UCHUN XAYRIYA Assalomu alaykum, azizlar. Bir ayol og‘ir hayotiy sharo…
  4. Sep 24, 2026Охирги кунларда фуқароларнинг банк-молия хизматларига бўлган фаоллиги яққол сезилмоқда. Ху…
  5. Sep 24, 2026❗️Қозоғистонда машғулот вақтида 19 нафар ҳарбий Каспий денгизига оқиб кетди Қозоғистонда ў…
  6. Sep 24, 2026Ойжон Нурматова Ipoteka bank кўмагида тиббиёт бизнесини ривожлантиргани ҳақида Катта бизне…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →