TGViewer
QURAN.UZ QURAN.UZ @quranuz · 85.5K subscribers
Post #24574 7.93K
📜Қуръон соҳибининг уч босқичдаги — дунё, барзах ва қиёматдаги мақоми мени ҳайратга солади.

◽️1. Дунёда: Намозда имомлик қилиш учун олдинга сурилади.
Абу Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай дедилар: «Қавмга Аллоҳнинг Китобини энг яхши ўқийдигани, қироатда пешқадами, қироатлари баравар бўлса, аввалроқ ҳижрат қилгани, ҳижратда ҳам баравар бўлишса, ёши каттаси имом бўлади...". Имом Муслим ривояти.

◽️2. Барзахда: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд қурбонларидан икки кишини битта эн кийимга* кафанлаб, кейин: «Қай бири Қуръонни кўпроқ ёд олган?» дер эдилар. Қайси бирига ишора қилинса, лаҳадга аввал ўшани қўяр эдилар. У зот: «Буларга қиёмат куни мен гувоҳман», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

◽️3. Қиёматда: Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон соҳибига: «Ўқи ва кўтарил! Дунёда Қуръонни тиловат қилганинг каби тиловат қил! Албатта жаннатдаги охирги манзилинг охирги ўқиган оятинг миқдорича бўлади», дедилар». Имом Термизий ривояти.

Қуръон билан яшаган, уни ёд олган, тафаккур қилган ва унга амал қилган киши учун бу нақадар улуғ мақом!

Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қил! У сабабли дунё ва охиратда даражамизни баланд қил, у билан бизни олдинга сургин ва бизни муваффақ қилгин.


Ҳофиз Умар Ҳофиз

@quranuz
  • ❤ 93
  • 👍 21
  • 🔥 5
  • 😢 5
More from @quranuz
  1. Oct 14, 2026«Қуръон ўқиган, ҳукмларига биноан яшаган, уни эъзозлаган мўминлар учун Каломуллоҳ дунёда ш…
  2. Oct 14, 2026#кун_ҳадиси Доктор Муҳйиддин Муҳаммад Аввома «Жавомеъул калим» китобидан @quranuz
  3. Oct 14, 2026🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ 🖥 Бугун, 14-октябрь куни, соат ⏰ 14:00 да (…
  4. Oct 14, 2026#Қуръонга_чорлов @quranuz
  5. Oct 14, 2026#кун_дуоси Маъноси: «Менга ушбу кийимни кийдирган ва менинг куч-қувватимсиз уни менга ризқ…
  6. Oct 13, 2026#Кун_ояти «Тафсири Ҳилол» китобидан @quranuz
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →