Воқеа 5 октябрь куни Ғалаба маҳалласи ҳудудида содир бўлди.
9-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси қўшимча дарс машғулотларидан қайтаётган вақтда унинг ёнига номаълум йигит келиб, қўрқитиш орқали сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган. Сумка ичида шахсий буюмлар билан бирга Redmi русумли планшет ҳам бор эди. Жабрланувчи "102" орқали хабар берди.
Ҳодисага гувоҳ бўлган мактаб ўқувчилари томошабин бўлиб туришмади. Улар ички ишлар органлари ходимларига ёрдам бериб, гумонланувчи қочиб кетган йўналиш ва у яширинган бинога оид маълумотларни кўрсатишди. Ўқувчиларнинг фаоллиги ва ИИО ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида жиноятни содир этган шахс ва шериклари қисқа вақт ичида қўлга олинди.
9- мактаб ўқувчилари Арзиқулов Диёрбек ҳамда синфдошининг фаоллиги ва жасорати мактаб жамоаси иштирокида тақдирланди.
Ўз мухбиримиз,
Жиззах вилояти.
✅@Postdarasmiy