#Биласизми
📹 ТЕЛЕФОНГА ОЛИНГАН ВИДЕОЁЗУВ ДАЛИЛ БЎЛА ОЛАДИМИ?
Бугунги кунда ҳар бир инсон мобиль телефон орқали содир бўлаётган воқеаларни видео тасвирга олиши мумкин. Аммо ушбу видеоёзув ишни кўриб чиқишда далил сифатида аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини биласизми?
🔹 Фото ва видео материаллар содир бўлган воқеа ҳолатларини аниқлашга ёрдам бериши мумкин.
🔹 Видеоёзувни баҳолашда унинг ҳақиқийлиги, ишга алоқадорлиги ҳамда қонунчилик талабларига риоя этилган ҳолда олинганлиги муҳим аҳамиятга эга.
🔹 Видеоёзувнинг мавжудлиги шахснинг айбдорлигини автоматик равишда тасдиқламайди. У ишга оид бошқа материаллар ва ҳолатлар билан биргаликда баҳоланиши лозим.
⚖️ Ёдда тутинг! Видеоёзувни ўзгартириш, унинг айрим қисмларини ўчириш ёки бошқа шахсларнинг шахсий ҳаётига дахл қилувчи материалларни қонун талабларини инобатга олмасдан тарқатиш ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.
📲 Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг! @iiv_huquqiy_targibot
Post #81336
925