#хавфсизлик_қоидалари
📱 ТЕЛЕФОН ФИРИБГАРЛАРИГА АЛДАНИБ, ПУЛ ЎТКАЗИБ ЮБОРДИНГИЗМИ?
Телефон фирибгарлари ўзларини банк ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари сифатида таништириб, турли баҳоналар билан фуқароларни алдашга ва уларнинг пул маблағларини қўлга киритишга уринадилар.
❗️ Агар фирибгарлик қурбонига айланган бўлсангиз, қуйидаги чораларни кўринг:
🔹 Дарҳол банкка мурожаат қилинг. Шубҳали операция ҳақида хабар беринг ва пул маблағларингизни ҳимоя қилиш чораларини кўришни сўранг.
🔹 Далилларни сақлаб қўйинг. Телефон рақамлари, ёзишмалар, қўнғироқлар ёзувлари, тўлов чеклари ва пул ўтказмаларига оид маълумотларни сақланг.
🔹 Ички ишлар органларига мурожаат қилинг. Содир бўлган ҳолат юзасидан ариза беринг ва мавжуд далилларни тақдим этинг.
🔹 Махфий маълумотларни ошкор қилманг. Банк картангизнинг PIN-коди, CVV-коди, пароллар ва SMS орқали юборилган тасдиқлаш кодларини бошқа шахсларга берманг.
⚖️ Эслатма! Фирибгарлик ҳолати ҳақида ўз вақтида хабар бериш банк ва ваколатли органлар томонидан тегишли чоралар кўрилишига ёрдам беради.
Бегона шахсларнинг кўрсатмасига биноан пул ўтказманг. Суҳбатдош ўзини банк ёки давлат органи ходими деб таништиргани учунгина унга ишониб қолманг.
📲 Ҳуқуқий янгиликлардан хабардор бўлиш учун каналга обуна бўлинг! @iiv_huquqiy_targibot
Post #81354
792