Бухоро шаҳрида хавфсиз муҳитни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тунги профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Тадбир доирасида бириктирилган ҳудудларда назорат кучайтирилиб, мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилди. Аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳушёрлик ва эҳтиёткорликни ошириш бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди.
Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бундай профилактик тадбирлар Бухоро шаҳрининг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ
Ахборот хизмати.
✅@Postdarasmiy