Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида фаолият юритаётган психолог мутахассислигига эга бўлган ходимлар ўртасида “Энг яхши психолог” танлови ўтказилди.
Дастлаб, бошқарма ММИ ва КБТХ ММИБ ПТГ бош психологи томонидан танлов иштирокчиларга мазкур танлов қонун қоидалари тушунтириб ўтилди. Танловда иштирокчиларнинг психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолияти, тарғибот-ташвиқот ишлари, тренинг, семинар, конференция ва бошқа оммавий тадбирлардаги иштироки баҳоланди. Бу ҳақида иштирокчилар томонидан тайёрлаб келинган видеороликлар ҳам намойиш этилди.
Шундан сўнг, уларнинг билимлари савол-жавоб орқали синовдан ўтказилди. Натижаларга кўра:
1-ўринга ИИВ Сурхондарё Академик лицейи психологи Халима Бекмуратова лойиқ деб топилди.
2-ўрин Термиз шаҳар ИИБ ЖАХХ ҲПБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог лейтенант Жасурбек Холматовга насиб қилган бўлса,
3-ўринга Бандихон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог катта лейтенант Жалолиддин Алибоев муносиб кўрилди.
Кўрик-танлов ғолиблигини қўлга киритган иштирокчилар келгусида танловнинг Республика финал босқичига қатнашиш йўлланмасига эга бўлишди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
ўз мухбиримиз,
Сурхондарё вилояти.
✅@Postdarasmiy