РАСМИЙ АХБОРОТ
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 11:45 ларда Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ўқувчиси кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Ўрганишлар натижасида аниқланишича, мактаб биноси жойлашган “Янгиобод” маҳалласига туташ ҳудудда “Шохмалик Шермурод ўғли” фермер хўжалигига тегишли жами 88 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 20 гектари мактаб атрофида жойлашган. Мазкур ер майдонларига пахта экилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, шу куни соат тахминан 09:00 ларда фермер хўжалиги томонидан пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида “Агро Аугрон” номли дори воситаси сепилган. Бунинг оқибатида мактабда бўлган 10–11-синфларнинг 22 нафар ўқувчиси ҳаво орқали заҳарланганлик аломатлари билан тиббиёт муассасасига ётқизилган, уларга бирламчи “Ошқозон диспепсия синдроми“ ташхиси қўйилган.
Ҳозирда 7 нафар ўқувчи Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанмоқда. Қолган 15 нафар ўқувчининг соғлиғи яхшиланганлиги муносабати билан улар яшаш манзилига жавоб берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган. Айни вақтда Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
Post #81043
380
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal