TGViewer
platforma.uz platforma.uz @platformauzb · 43.3K subscribers
Post #18620 7.19K
Америкада бизнесга неча пул беришади?

Бу ерда юрганимда бир саволга жавоб изладим: оддий америкалик бизнес очмоқчи бўлса, банкдан қанча ва неча фоизга кредит олади. Жавоби мени бироз ўйлантириб қўйди, сиз билан ҳам бўлишай.

Бу ерда SBA деган давлат идораси бор, кичик бизнес агентлиги. Қизиғи шундаки, у ўзи ҳеч кимга пул бермайди. Пулни оддий банк беради, давлат эса банкка "агар бу одам қайтармаса, қарзнинг 75-85 фоизини мен тўлайман" деб кафил бўлади. Яъни давлат тадбиркор учун катта акасидек кафолатга туради, банк эса шу кафолат борлиги учун арзонроқ ва узоқроқ муддатга беради.

Энди рақамлар. Асосий дастур 7(a) дейилади, унда 5 миллион долларгача олиш мумкин, фоизи ҳозир йилига 10-13 фоиз, муддати айланма маблағ учун 10 йил, бино учун 25 йил. Бино ёки катта ускуна олмоқчи бўлсангиз, 504 деган бошқа дастур бор: 10 фоиз ўзингиз қўясиз, қолгани 25 йилга 7-8 фоиз билан. Энди бошлаётганлар учун микрокредит ҳам бор, 50 минг долларгача, 8-13 фоиз. Шу йил июлдан икки дастурни қўшиб 10 миллионгача олишга ҳам рухсат берилди.

Бизда эса Марказий банкнинг сентябрдаги маълумотига кўра, бизнес кредити ўртача 22-23 фоиз, микроқарз 28 фоиз, баъзи банкларда 40 фоизга ҳам чиқади. Албатта, доллар билан сўмни тўғридан-тўғри солиштириб бўлмайди, инфляция ҳам бошқа. Лекин менга фоиздан кўра бошқа нарса қизиқ туюлди.

Бу ерда давлат тадбиркорга бевосита пул бермайди, кимга беришни ҳам танламайди, у фақат хавфни ўз зиммасига олади. Кимга беришни банк ҳал қилади, чунки 15-25 фоизи барибир ўз бўйнида. Бизда эса тескариси: давлат имтиёзли кредит учун пул ажратади, кейин уни ким олишини рўйхат ҳал қилади, рўйхатни ким тузишини эса ҳамма билади. Натижада пул бор, лекин керак одамга етиб бормайди.

Бир нарсани айтиб қўяй, бу ерда ҳам пул осон берилмайди. Кредит тарихингиз тоза бўлиши керак, бизнес режа сўрайди, компаниянинг 20 фоиздан ортиқ улуши бор ҳар бир одам шахсан кафил бўлади. Фарқи шундаки, сиздан таниш сўралмайди, ҳужжат сўралади.

Бизда ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармалари бор, маблағ ҳам ажратилади. Балки пул тарқатиш ўрнига кафил бўлишни ўргансак, банклар ҳам бошқача гаплаша бошлар.

Бектош Хатамов

@platformauzb
More from @platformauzb
  1. Oct 17, 2026Бу қишда Ўзбекистонда свет ўчмайди — Энергетика вазирлиги. Вазирлик қишда электр таъминоти…
  2. Oct 17, 2026Ҳақиқатан, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида пала-партиш қуриб ташланаётган кўп қаватли…
  3. Oct 17, 2026Шуҳрат Курвондурдиевич Аҳмедов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хў…
  4. Oct 17, 2026Тоғаев Ботир Нормаҳмадович Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжали…
  5. Oct 17, 2026Тошкент шаҳрида яшовчи нуроний бухоролик тадбиркорга қўнғироқ қилиб, ўзини “Президент адми…
  6. Oct 17, 2026Чилонзорнинг собиқ ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев —инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →