Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди
☎️ 78 238 28 16
📧 fundnno@exat.uz
📍Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 9-уй
Post #9349
146
Ижтимоий шериклик: масъулият, самарадорлик ва ҳамкорлик
Тошкент шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ногиронлиги бўлган шахслар манфаатларини ҳимоя қилувчи жамоат ташкилотларига ажратилган давлат субсидияларининг мақсадли сарфланиши, жорий йилнинг 9 ойида амалга оширилган ишлар, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Фуқаролик жамияти ҳафталиги» доирасидаги тадбирларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш, ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
🇺🇿 Oʻzbek (lotin)
🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг
Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

- ❤ 1
- 👍 1