❗️Болалар нафақаси ва моддий ёрдам қайси ҳолларда рад этилади?
Оилаларга ижтимоий ёрдам тайинлашда қуйидаги омиллар ҳисобга олинади:
➖ Даромад: оила аъзосига тўғри келадиган даромад белгиланган меъёрдан юқори бўлса.
➖ Автомобиль: 12 йилдан ошмаган енгил машина мавжуд бўлса (ногиронлиги бўлган шахслар учун — 7 йил).
➖ Техника: 15 йилдан ошмаган юк машинаси, автобус, трактор ёки бошқа техника бўлса.
➖ Депозит: банкдаги маблағ МҲТЭКМнинг 5 бараваридан кўп бўлса.
➖ Кўчмас мулк: 2 тадан ортиқ уй-жой ёки 1 тадан зиёд нотурар жой мавжуд бўлса.
📌 Бошқа сабаблар:
➖ 6 ой давомида меҳнат органларига иш излаб мурожаат қилинмаган бўлса;
➖ 12 ой ичида таклиф этилган ишдан 2 марта бош тортилган бўлса;
➖ фуқаро ҳақидаги маълумотлар ЯММТда мавжуд бўлмаса;
➖ судьялар, уларнинг оила аъзолари ва айрим махсус тузилмалар ходимларига нисбатан алоҳида тартиб қўлланса.
⚠️ Эслатма: нафақа тайинлаш шартлари ва истисноларни расмий манбалар орқали текшириш тавсия этилади. Ҳар бир ҳолат белгиланган тартиб асосида баҳоланади.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #131283
36.2K

- 🤣 32
- 👎 7
- 🤷♂ 4
- 🤬 3
- 👍 2