❗️Талабалар учун контракт тўлаш муддати 1 ноябргача узайтирилди
2026/2027-ўқув йили учун контракт тўловлари ва талабалар сафига қабулни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар узайтирилди.
Бу муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган, ўқиши кўчирилган, тикланган ёки қайта тикланган талабаларга тааллуқли.
Белгиланган муддатгача:
➖ базавий контрактнинг камида 25 фоизи;
➖ табақалаштирилган контрактнинг камида 50 фоизи тўланиши керак.
Педагог ходимлар фарзандларига 30 фоизлик имтиёз: 2026/2027-ўқув йилидан давлат ОТМларининг кундузги бакалавриат босқичида ўқиётган педагог ходимларнинг фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизини қоплаб бериш тартиби жорий этилган.
📝 Имтиёз олиш учун kontrakt.edu.uz платформаси орқали ариза юбориш лозим.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #131298
49.9K

- 🤣 21
- 👍 17
- 👎 2
- 🔥 2