⚒️ Диаметри 325 мм бўлган юқори босимли ер ости газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари муносабати билан 12 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Юнусобод туманидаги айрим истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
🚫 Табиий газ таъминоти қуйидаги истеъмолчиларда вақтинча тўхтатилади:
🏠 Аҳоли:
«Обод» МФЙдаги 150 та хонадон;
«Посира» МФЙдаги Микрорайон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг 515 та хонадони.
🏢 Ташкилот ва корхоналар:
«EDEM» АГНКШ;
Болалар уйи;
«Dream Gaz» АГНКШ;
«TRIUMPH ORIENTIR» АГНКШ;
«Посира» ва «Обод» МФЙ ҳудудидаги 35 та улгуржи истеъмолчи.
Ишлар якунланганидан сўнг табиий газ таъминоти босқичма-босқич қайта тикланади.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
