TGViewer
OPER UZ | Расмий канал OPER UZ | Расмий канал @oper_uz · 984K subscribers
Post #130983 80.7K
#диққат

❗️Айтилишича, тезлиги 25 км/соатдан кам бўлган электровелосипедларга “А1” права талаб қилиниши тўғри эмас

Оддий велосипедда курьерлик қилиб бошлаганман, кунига 8—10 соатлаб 60—100 км масофа босиб ўтсам, эртаси куни оёқларим оғриб ишга чиқа олмасдим, кейинчалик электровелосипедга ўтдим, иш унумдорлигим ва шароитим яхшиланди, мушаклар оғриғи, терлаш, 2-3 соат ишлаб чарчаб қолиш каби муаммолар йўқолди. Шулар сабаб курьерлар учун электровелосипед қанчалик муҳим ва зарур транспорт воситаси эканини яхши биламан.

Қонунчиликдаги қуйидаги тартибга тўлиқ қўшиламан ва уни қўллаб-қувватлайман: Тезлиги 25 км/соатдан юқори, қуввати 250 Ваттдан ортиқ бўлган мопед ва скутерларга права олиш ва давлат рақами тақиш шарт. Чунки уларнинг тезлиги юқори ва кўчада хавфсизлик чораларига қатъий риоя этилиши керак.

Лекин, тезлиги 25 км/соат ва қуввати 250 Ваттгача бўлган енгил электровелосипедларга “А1” права талаб қилинишига қаршиман: 25 км/соат тезликдаги восита билан катта йўлда ҳаракатланиш хавфли, асосан вело-йўлаклар ва хавфсиз ҳудудларда юрилади, йўлакларда 20-25 км/соат тезликда ҳаракатланиш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси сўралиши қайси мантиққа тўғри келади? Гувоҳнома талаб қилиняпти, лекин давлат рақами берилмайди, давлат рақами бўлмаса, назорат ва жавобгарлик барибир тўлиқ таъминланмайди-ку.

Деярли ҳамма курьерлар э-велосипедда ишлашади, уларни кўпчилиги талабалар, вақтинча ишлаб юрганлар, “доимий ишим, асосий касбим шу” деб қабул қилганларни сони жуда-жуда кам, бу ишга ҳеч ким “йиллаб ишлайман” деб кирмайди, вақтинчалик даромад учун “А1” правага харажат қилиши умуман тўғримас.

Абдулла Мухаммад ўғли

🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
  • 👍 249
  • 😁 19
  • 🤬 8
  • 👎 6
  • 🤣 6
  • 🤡 4
  • 🤯 3
  • 😢 3
More from @oper_uz
  1. Oct 11, 2026Барча миллатлар қадр топган юрт: Тошкентлик қиз халқаро саҳнада зафар қучди ​Туркманбоши ш…
  2. Oct 11, 2026АФСУС, ЖУДА АФСУС! 🤦🏻‍♂ Тошкентда жиддий, ибратли видеолар оладиган блогер акаларимизу о…
  3. Oct 11, 2026❗️Мана шундай онгсиз, фикрлашдан йироқ болалар бизни бутун дунёга шарманда қилмоқда! Кўриш…
  4. Oct 11, 2026❗️Мана шундай онгсиз, фикрлашдан йироқ болалар бизни бутун дунёга шарманда қилмоқда! Кўриш…
  5. Oct 11, 2026No comment! 🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
  6. Oct 11, 2026Қизи бор хонадонга ҳар куни 12 та фаришта тушиб, қизнинг ота-онасига савоб ёзишаркан. Қиз…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →