Барча миллатлар қадр топган юрт: Тошкентлик қиз халқаро саҳнада зафар қучди
Туркманбоши шаҳрида якунланган “Татар қизи 2026” халқаро танловида Ўзбекистон вакили Амина Маҳмудова мутлақ ғолибликни қўлга киритди.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ғолибга қимматбаҳо Zeekr 9X электромобилини топширган.
Танловда иштирокчилар она тили, миллий урф-одатлар ва ижодий синовларда беллашган.
Сўнгги пайтларда расмий Ашхобод билан Тошкент ўртасида мутлақо янги, анча очиқ ва илиқ муҳит шаклланяпти.
Танловнинг айнан МДҲ саммити пайтида ўтказилгани, залда Туркиядан тортиб Қирғизистонгача вакиллар ўтиргани ва якунда президентнинг шахсан ўзи чиқиб бизнинг қизга бундай эҳтиром кўрсатгани тасодиф эмас. Катта сиёсатда бунақа “тасодифлар” кам бўлади.
🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #131016
72.7K


- 👍 268
- 🔥 15
- 👎 11
- 😁 6
- 💯 3
- 🤬 1