‼️Мопед ва скутерлардаги авариялар жиддий тус олмоқда — 8 ойда 89 киши ҳалок бўлди
Рақамлар хавотирли: 2026 йилнинг атиги 8 ойида мопед ва скутерлар иштирокида 563 та ЙТҲ содир бўлган. 488 киши жароҳат олган, 89 киши ҳаётдан кўз юмган.
Энг ташвишлиси, қоидабузарликлар сони кескин ошмоқда. 2025 йил давомида 300 га яқин ҳолат аниқланган бўлса, 2026 йилнинг ўтган даврида улар сони 4 312 тага етган.
Яна 162 ҳолатда ҳайдовчилар мопед ва скутерларни нафақат ҳужжатсиз, балки маст ҳолатда ҳам бошқарган.
Шу рақамларнинг ўзи ҳам мопед ва скутер бошқариш учун инсон қандай талаб ва малакага эга бўлиш кераклигини кўрсатиб турибди.
🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #130723
31.3K