💡 Магнийнинг қайси тури қайси муаммога даво?
Магний турини тўғри танлаш — тезроқ ва аниқ натижа олишнинг калитидир. Ўзингизга кераклисини топиб олинг:
🔻Магний глицинат: Уйқусизлик, стресс, хавотир ва асабийликда.
🔻Магний таурат: Юрак ўйнаши (аритмия), юқори қон босими ва юракни ҳимоя қилишда.
🔻Магний цитрат: Қабзият (ич қотиши) ва магний танқислигини тез тўлдиришда.
🔻Магний малат: Сурункали чарчоқ, суяк-мушак оғриқлари ва энергия етишмовчилигида.
🔻Магний L-треонат: Хотира сустлиги, диққат тарқоқлиги ва мия чарчашида.
🔻Магний оксид: Ошқозондаги гиператцидлик (жиғилдон қайнаши) ва енгил ич суришда.
🔻Магний хлорид: Ҳазмни яхшилаш ва организмни умумий мустаҳкамлашда.
🔻Магний сульфат (Эпсом тузи): Мушак тортишиши, оғриқлар ва стрессни ванна орқали олишда.
📌 Сиз ўзингизга мосини топдингизми? Фойдали постни яқинларингизга ҳам улашинг!
🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
Post #130596
77.1K

- 👍 64
- 🔥 10