Сурхондарё вилоятидаги «Айритом» чегара божхона постида Афғонистондан Ўзбекистонга 52 кг 595 грамм гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уриниш ҳолати фош этилди. Божхона қўмитаси маълумотига кўра, 1 октябрь куни соат 22:30 да постга кириб келган бўш юк автомобили текширилган.
Кинолог хизмат итларининг белгиси асосида транспорт воситаси чуқурлаштирилган божхона назоратидан ўтказилган ва тиркаманинг пол қисми остига яширилган 98 та ўрам аниқланган. Ўрамларнинг 79 тасидан 42 кг 335 грамм гашиш, 19 тасидан эса 10 кг 260 грамм опий топилган. Жами гиёҳвандлик воситалари 52 кг 595 граммни ташкил қилган.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ҳозирда гиёҳвандлик воситаларини қабул қилиши керак бўлган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
🤝 @OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!