📖 Шайх Айман Сувайд иштирокидаги қироат машғулотлари давом этмоқда
🗣Юртимизда бўлиб турган йирик Қуръон олими Шайх Айман Рушдий Сувайд ҳафизаҳуллоҳ ўзининг “Суратли тажвид” китоби асосида назарий ва амалий дарслар қизғин давом этмоқда. Унда юртимиз қорилари ва ўқитувчилари тажвид ҳамда қироат борасидаги билимларини мустаҳкамламоқда.
✅ Дарсларнинг назарий қисмида ҳарфларнинг махраж ва сифатлари, талаффуз қоидалари ҳамда оҳанг меъёрлари батафсил ўрганилмоқда. Амалий машғулотларда эса иштирокчилар “Бақара” ва “Оли Имрон” сураларидан навбат билан тиловат қилиб, Шайх ҳазратларидан якка тартибда хато-камчиликларни тузатиш, вақф ва ибтидо қоидалари бўйича жонли кўрсатмалар олишмоқда.
Шайх Айман Сувайд тажвид қоидалари Каломуллоҳни тўғри етказиш учун восита эканини, асл мақсад эса оятларни тадаббур ва тафаккур қилиш эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, қорилар учун кунлик мунтазам такрор ҳамда қориларга хос юксак ахлоқ ниҳоятда лозимлигига урғу қаратилмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
Post #48971
1.31K





- 👍 7