🔺 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Халқаро Бош имомлар конференциясида иштирок этади
🔺«Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари» кафедраси доценти в.б. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Индонезия Республикаси Дин ишлари вазири, профессор, доктор Насаруддин Умар жанобларининг таклифига биноан Индонезияга жўнаб кетди.
🔺 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Жакарта шаҳрида шу йилнинг 25–28 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган International Grand Imams Conference (IGIC) 2026 — Халқаро Бош имомлар конференциясида иштирок этади.
🔺Анжуман «Масжидлар ҳамжиҳатлиги, диний дипломатия ва глобал тинчлик» («Masjid Harmony, Religious Diplomacy and Global Peace») мавзусида ўтказилиб, унда Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ўз маърузаси билан иштирок этади.
🔺 Устозга хайрли ва баракали сафар тилаб, дунё минбарларида мазмунли ва муносиб маъруза қилишларида Аллоҳ таолодан муваффақиятлар сўраб қоламиз.
✍️ ТИИ Матбуот хизмати
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram
