🗣 ТАЪЛИМ МАСКАНИНИНГ ЯНГИ, ЗАМОНАВИЙ ИМКОНИЯТЛАРИ БИЛАН ЯҚИН ТАНИШУВ
▫️ Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олаётган Модуль таълим тизими 2-курс талабаларининг диний таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиши, соҳада амалга оширилаётган янгиланишлар ва замонавий имкониятлар ҳақида бевосита тасаввур ҳосил қилиши мақсадида Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасасига маърифий ташриф ташкил этилди.
▪️ Ташрифнинг асосий мақсади — талабаларни таълим муассасасининг янги, замонавий ўқув мажмуаси, унда таълим олувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан таништириш, шу орқали мамлакатимизда диний таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий натижаларини уларга бевосита кўрсатишдан иборат бўлди.
💬 Талабалар Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими А. Тошпўлатов ҳамроҳлигида таълим муассасасининг янги биносидаги ўқув хоналари, кутубхона, спорт зали, стадион ва бошқа замонавий инфратузилма объектлари билан танишдилар.
💬 Янги ўқув мажмуасида таълим жараёни учун зарур бўлган шароитлар замонавий талаблар асосида ташкил этилгани талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Замонавий жиҳозлар билан таъминланган аудиториялар, илмий ва бадиий адабиётлар билан бойитилган кутубхона, спорт билан шуғулланиш учун яратилган имкониятлар таълим олувчиларнинг нафақат касбий, балки маънавий ва жисмоний камолотига ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятлидир...
✍️ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
➡️ Батафсил...
📱 @oliymahad – диний-маърифий канал!
📱Youtube📱Facebook📱Instagram









