Ўзбекистон–Иордания: янги иқтисодий ҳамкорлик йўналишлариЎзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси делегациясининг Иорданияга ташрифи доирасида йирик тадбиркорлар билан ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга қаратилган учрашувлар ва ташрифлар амалга оширилди.
Делегация йирик тадбиркорларга тегишли бир нечта омбор мажмуалари, қуритилган мевалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган холдинг, ширинликлар ишлаб чиқариш цехи ҳамда 150 дан ортиқ савдо нуқтасига эга ҳарбий ва иқтисодий таъминот базаси фаолияти билан танишди.
Мазкур ташрифлар икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, савдо айланмасини кенгайтириш ва истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини шакллантириш учун муҳим аҳамият касб этади.
Facebook | Instagram | Telegram | Websayt