TGViewer
MEZON MEZON @mezon_mt · 27 subscribers
Post #12 10
⚠️ ЖИҲОД ТУШУНЧАСИНИ СОХТАЛАШТИРАЁТГАНЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Жиҳод:арабча جهاد‎ — ғайрат қилиш, кучни ишга солиш) — исломда муқаддаслаштирилган дин йўлида бўлган кураш.Тарихда Туркия Кавказ ва Марказий осиёда жиҳод кўпроқ „ғазовот“ номи билан маълум бўлган.
Мусулмонлар орасида жиҳод ҳақида турли қарашлар бор. Дастлаб жиҳод дейилганда исломни ҳимоя қилиш ва ёйиш учун кураш тушунилган. Баъзилар жиҳодни „кичик жиҳод“ ва „буюк жиҳод“ қилиб иккига бўлишади. Уларга кўра, „кичик жиҳод“ Исломнинг душманлари деб қаралганлар билан жанг қилишдир. „Буюк жиҳод“ бўлса мусулмоннинг ўз нафси билан кураши ва маънавий баркамоллик йўлидаги саъй-ҳаракатидир.
Келиб чиқиши
Жиҳоднинг келиб чиқиш тарихи 624-йил бошларида юз берган воқеа — мусулмон аскарининг қурайш қабиласининг кичик карвонига ражаб ойида (тўрт муқаддас ойнинг бирида) ҳужум қилгани билан боғлиқ. Мушрик—қурайшийлар шу омилга урғу бериб, Муҳаммад ва мусулмонларни бутун Арабистон бўйлаб ёмон отлиққа чиқаришга, уларга қарши катта иттифоқ тузишга ҳаракат қилдилар. Шу кезларда Қуръоннинг бир неча оятлари (Ҳаж, 39; Бақара, 190; Нисо, 75) нозил бўлиб, исломда биринчи бор жиҳодга, яъни муайян ҳолларда душманга қарши кураш олиб боришга чақирилди. Ёш мусулмон давлати (Мадина) ўз чегаралари дахлсизлигини мудофаа қилиш учун куч ишлатган. Шу тарзда илк исломда жиҳод Аллоҳ йўлига, ислом динини ёйиш мақсадига бутун куч ва имкониятларни сарф қилиш маъносини англатиб келган ва баъзи ҳолларда ҳарбий куч ишлатишни ҳам тақозо этган. Шу маънода жиҳодни „муқаддас уруш“ деб талқин қилиш одат тусига кириб қолган.
9-10-асрлардан жиҳод янги мазмун билан тўлдирилди: Аллоҳ йўлида ўзни такомиллаштириш тушунчаси (яъни маънавий жиҳод)га тўрт жиҳод — қилич жиҳоди, қалб жиҳоди, қўл жиҳоди ва тил жиҳоди ҳақидаги тасаввурлар қўшилди.[3] Миллий озодлик ҳаракатлари даврида жиҳод ғоясидан мустамлакачиликка қарши курашда фойдаланилди. Умуман, ҳозирги замон мусулмон назариётчиларининг кўпчилиги жиҳодни исломни тинч йўл билан ёйиш, уни ташқи тазйиқдан ҳимоя қилиш учун мусулмонларнинг куч ва ғайратларини сафарбар этиш воситаси деб таърифлайди. Мўтадил ислом тарафдорларининг эътиқодига кўра, куч ишлатиш — „кичик жиҳод“, ҳар бир мусулмоннинг ўз нафси билан кураши ва маънавий баркамоллик йўлидаги саъй-ҳаракати эса „буюк жиҳод“ ҳисобланади. Оят ва ҳадисларга кўра, жиҳод ҳеч қачон бирор мусулмонга ёки мусулмонлар яшайдиган юртга қарши эълон қилинмайди. Аммо тарихда бир мусулмон гуруҳ иккинчи мусулмон гуруҳга қарши уруш эълон қилиш ҳоллари кўп учрайди.

📌 Учқўрғон тумани “Музаффархон эшон” жоме масжиди имом-хатиби Ҳушназаров Иброҳимжон



💬 Telegram | 📸 Instagram | ▶️ YouTube

#MEZON #Жиҳод #Экстремизм #Радикаллашув
More from @mezon_mt
  1. Oct 10, 2026МИССИОНЕРЛИК ХАТАРИГА ҚАРШИ МАЪРИФИЙ РАДДИЯ Охирги йилларда жамиятда турли ақидавий оқимла…
  2. Oct 9, 2026⚖️ ТАҚИҚЛАНГАН МАТЕРИАЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ТАРҚАТИШ УЧУН ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР? Ўзбекистон Ре…
  3. Oct 9, 2026⚠️ НОҚОНУНИЙ УМРА ХИЗМАТЛАРИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ! Муқаддас Умра зиёратини адо этиш истагидан фо…
  4. Oct 9, 2026⚠️ ФИҚҲИЙ ИХТИЛОФЛАРНИ КЕНГ ОММАГА ОЛИБ ЧИҚИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ? Ислом фиқҳида айрим масалала…
  5. Oct 9, 2026⚠️ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ФАТВОЛАР ҚАНЧАЛИК ХАВФЛИ? Бугун ижтимоий тармоқларда диний масал…
  6. Oct 9, 2026🎬 «ЖАСУР» ФИЛЬМИ ҚАНЧАЛИК ҲАҚИҚАТГА ЯҚИН? Экранда тасвирланган воқеалар билан ҳақиқий ҳаё…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →