ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ!
إنّا لله وإنّا إليهِ رَاجعُون
«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!»
Устозимиз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий бошчиликларида mehrob.uz ижодий жамоаси фазилатли Шайх, «Вафоул вафо» китоби муаллифи, аллома Имом Самҳудий Маданий раҳимаҳуллоҳнинг набиралари, ҳазрат аллома мавлоно Саййид Тайсир Муҳаммад Юсуф ал-Ҳамадоний ал-Ҳасаний ас-Самҳудий ал-Маданий раҳимаҳуллоҳ дорулфанодан дорулбақога риҳлат қилгани муносабати билан чуқур таъзия билдиради.
Аллоҳ таоло марҳум алломанинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин, қабрларини жаннат боғчаларидан айласин, охиратлари обод бўлсин, Фирдавсул аъло билан сийласин! Ҳақларига қилинаётган барча хайрли дуоларни ижобат айласин!
Саййид Тайсирнинг аҳли оилалари, фарзандлари ва ёр-биродарларига, барча мўмин-мусулмонлар, минглаб шогирд ва мухлислари номидан ҳамдардлик изҳор қиламиз.
* * *
Саййид Тайсир раҳимаҳуллоҳ Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий билан жуда қалин дўст ва уламоларга хос ўзаро муҳаббатлари бор эди. У киши Мадинаи мунавварада катта ҳурмат-эҳтиромга эга, Масжиди Набавий аҳли эъзозлайдиган улуғ алломалардан бири эди.
@mehrob_uz
Post #63115
30.4K

- 😢 198
- ❤ 113
- 👍 23
- 😱 4
- 🔥 2
- 🕊 2