#Ҳикматлар_хазинасидан
Камтарлик ер остидаги дарахт илдизи кабидир
Ибн Атоуллоҳ Искандарий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Ҳикматлар» асарида шундай дейдилар:
«Вужудингни (ўзингни кўрсатиш туйғусини) танилмаслик, шуҳратсизлик тупроғига кўмгин. Зеро, тупроққа кўмилмаган уруғдан унган нарсанинг ҳосили мукаммал бўлмайди (мева бермайди)».
Ҳикматнинг математика тилидаги гўзал шарҳи
Яъни, худди «ноль» каби бўлгин, токи бу ҳаётда тилга олинадиган, қийматли бир нарсага айлана олгин.
Математиклар айтганидек, ахир «ноль» кўплаб буюк амаллар ва ҳисоб-китобларнинг бошланиши эканини билмайсанми? Замонамиз цивилизацияси ва замонавий технологияларнинг ривожида «ноль» рақамининг нақадар буюк ва ҳайратланарли излари бор!
Агар уруғ тупроқ бағрига яшириниб, кўздан ғойиб бўлмаса, ундан баҳайбат, мевали дарахт униб чиқмайди.
Худди шунингдек, банда ҳам риё ва мақтовлардан қочиб, аввало ўз нафсини камтарлик тупроғига кўммагунча, унинг қилган амаллари ва маънавий ҳосили мукаммал бўлмайди. Камтарлик ва танилмасликни ихтиёр этиш – аслида буюкликнинг бошланишидир.
@mehrob_uz
Post #63080
42.4K

- ❤ 154
- 👍 55
- 🕊 14
- 💯 12
- 🔥 5
- 😢 5
- 👏 4
- 🎉 1
- 🤩 1