🌤 Гўзал тонгни соғ-саломатликда кутиб олиш бахтини берган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Бугунги кунингиз хонадонингизга тинчлик-омонлик, касб-корингизга эса барака олиб келсин. Қалбингиз ҳамиша иймон нури билан мунаввар бўлсин!
📿Кунлик тонгги зикр:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганда ушбу дуони ўқир эдилар:
«اللَّهُمَّ إِنِّи أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلًا مُتَقَبَّلًا»
«Аллоҳумма инний асъалука ъилман наафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан».
Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан фойдали илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман». (Имом Ибн Можа ривояти)
✨ Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!
@mehrob_uz