TGViewer
Channel Public Channel
Курсив Ўзбекистон

Курсив Ўзбекистон

@kursivuz

Oʻzbekiston ва жаҳон янгиликлари 🌍

Рус, ўзбек ва инглиз тилларида

🔗 Сайт: https://uz.kursiv.media/uz/

🇷🇺 RU: @kursivuzru
🇺🇿 UZ (lotin): @kursivmediauz
🇬🇧 EN: @kursivuzeng

📩 Реклама: @kursivuzz
Subscribers
128
Photos
16.6K
Videos
348
Links
16.4K
Recent Posts 20 shown
Post #17112 3
💵 23-сентабр учун валюталар курси эълон қилинди

Валюта биржасида бўлиб ўтган савдолар натижасига кўра, доллар, евро ҳамда рубль курси қадрсизланди.

🇺🇸 1 USD — 11 802,19 (-7,63)
🇪🇺 1 ЭУР — 13 527,67 (-41,81)
🇷🇺 1 РУБ — 139,87 (-0,81)

#валюта #доллар

📌
Обуна бўлинг: @kursivuz
Post #17111 8
Виктор Грязнов Yandex Ads’нинг Марказий Осиёдаги директори этиб тайинланди

Янги лавозимида Виктор Грязнов Yandex Ads’нинг Марказий Осиё мамлакатларидаги экспертизасини бирлаштиради.

Аввал Yandex Ads’нинг Марказий Осиёдаги фаолиятига раҳбарлик қилган Мадина Сейсенгалиева компанияни тарк этди.

Батафсил ўқиш

📌 Обуна бўлинг: @kursivuz
Post #17110 11
⛽️ АИ-92 бензин нархи салкам 21 фоизга қимматлашди

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида АИ-92 бензини нархи кескин кўтарилиб, бир тоннаси ўртача 15,9 млн сўмни ташкил этди.

Шу билан бирга, бозорда энг кўп харид қилинган А-92 К2-Л маркали бензин нархи деярли ўзгармади ва 13,5 млн сўм даражасида қолди.

@kursivuz
Post #17109 22
❗️ Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик учун махсус портал ишга туширилади

Эндиликда иш жойида тазйиқ, зўравонлик ёки шаҳвоний шилқимлик ҳолатларини яширишга йўл қўйилмайди. Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган янги қарорга асосан бундай муаммоларнинг олдини олиш ва мурожаатларни холис кўриб чиқиш бўйича ягона тизим жорий этилмоқда.

Жараённи рақамлаштириш мақсадида, 2026 йил 1 декабрга қадар «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» махсус ахборот портали тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.

@kursivuz
Post #17108 13
Капиталбанк BNY’да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди

«Капиталбанк» АТБ дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири ва АҚШнинг энг қадимги банки бўлган BNY (The Bank of New York Mellon) да АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди.

Ҳисоб рақамнинг очилиши Капиталбанкнинг корреспондентлик тармоғини мустаҳкамлайди ва АҚШ долларидаги тўловлар билан ишлаш имкониятларини кенгайтиради.

Батафсил ўқиш

Реклама ҳуқуқи асосида

📌 Обуна бўлинг: @kursivuz
Post #17107 13
📈 Ўзбекистонда уй-жой савдоси саккиз ойда 18 фоиздан ошди

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда 222,5 мингта уй-жой олди-сотди шартномаси тузилди, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4% га кўпдир.

Тошкент шаҳрида ушбу кўрсаткич янада юқори — савдо ҳажми 27,5% га ўсди. Шунингдек, Сирдарё ва Андижон вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайд этилган.

@kursivuz
Post #17105 15
⚡️ Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Вьетнам устидан ишончи ғалаба қозонди

Японияда ўтаётган «Аичи–Нагоя 2026» ёзги Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида Ўзбекистон U23 терма жамоаси Вьетнам устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Бу ғалаба йигитларимизга C гуруҳида 9 очко билан биринчи ўринни кафолатлади. Учрашувдаги голларга Муҳаммадали Ўринбоев ҳамда Нурлан Ибраимов муаллифлик қилди.

Вакилларимиз гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа қайд этишди.

@kursivuz
Post #17104 13
🇷🇸 Сербияда ўзбекистонликлар учун янги иш ўринлари таклиф этилмоқда

Сербиядаги «EXPO 2027» халқаро лойиҳаси объектларида ишлаш учун ўзбекистонликлар расмий меҳнат визаси асосида ишга таклиф этилмоқда.

18 дан 45 ёшгача бўлган, рус ёки инглиз тилида мулоқот қила оладиган номзодларга тажрибасидан келиб чиқиб 700 дан 1 500 еврогача ойлик тўланади.

Шунингдек улар иш берувчи ҳисобидан бепул ётоқхона ва озиқ-овқат билан таъминланади.

@kursivuz
Post #17103 15
🏎 Ўзбекистонлик пойгачи Бельгия халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик пойгачи Исмоил Аҳмедхўжаев Бельгия машҳур Спа-Франкоршам трассасида ўтган Ultimate GT Sprint Cup босқичида Rossa LM GT автомобилида ғолиб бўлди.

Июль ойидаги Муджеллодаги ғалабадан сўнг, қийин об-ҳаво шароитларига қарамай, у ўз жамоасига навбатдаги зафарини келтирди.

@kursivuz
Post #17102 17
♟ Ўзбекистон Ҳиндистонни енгиб, олимпиадада якка пешқадам бўлди

Эркаклар миллий терма жамоамиз 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг энг муҳим баҳсида амалдаги чемпион Ҳиндистон устидан 2,5:1,5 ҳисобида тарихий ғалабага эришди.

Бу натижа шахматчиларимизни 12 очко билан турнир жадвалида ягона пешқадамга айлантирди.

Учрашув тақдирини 3-доскадаги баҳс ҳал қилди — Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик Ниҳал Саринни мағлубиятга учратиб, жамоамизга муҳим зафарни тақдим этди.

Олтита тур натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси барча таъқибчилардан яққол ўзиб кетиб, чемпионлик пойгасида етакчиликни тўлиқ ўз қўлига олди.

@kursivuz
Post #17101 16
🗓 21-сентабр нима билан эсда қолди? Асосий воқеаларни битта шарҳда жамладик

⚽️ Шомуродов тўпурарлар пойгасида Салоҳга яқинлашиб олди
«Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг 6-турида «Генчлербирлиги» дарвозасига дубль қайд этиб, мавсумдаги голлари сонини 6 тага етказди.

🚌 Тошкентда 11,7 минг чиптасиз йўловчи жаримага тортилди
Жорий йилнинг 1–18-сентабр кунлари Тошкент автобусларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 11 733 нафар йўловчига нисбатан маъмурий баённома тузилди.

🇺🇿🤝🇷🇺 Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни сайловлар муваффақияти билан табриклади
Шавкат Мирзиёев Россия пезиденти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Давлат Думасига бўлиб ўтган сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан қутлади.

#дайжест

@kursivuz
Post #17098 19
Миллий статистика қўмитаси талабалар учун стипендия танловини эълон қилди

Миллий статистика қўмитаси иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ва қўмита учун истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида стипендия танловини эълон қилди.

#янгилик

@kursivuz
Post #17097 19
Ўзбекистон — Эрон ўйинини россиялик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон билан ўртоқлик учрашувини россиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати маълум қилди.

#янгилик

@kursivuz
Post #17096 20
🏢 «Югур-югурни камайтирамиз!»: Бюрократияга қарши энг яхши 50 та таклиф муаллифлари мукофотланади

Ўзбекистонда фуқаролар ва бизнес вакилларининг давлат идоралари билан муносабатларида юзага келаётган бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган «Бюрократиясиз Ўзбекистон» жамоатчилик ташаббуси йўлга қўйилди.

Бу ҳақда 21-сентабр куни «Бюрократияни бартараф этиш – 2030» дастури доирасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Kursiv Uzbekistan мухбири.

@kursivuz
Post #17095 22
💵 22-сентабр учун валюталар курси эълон қилинди

Валюта биржасида бўлиб ўтган савдолар натижасига кўра, евро ҳамда рубль курси ошди, доллар курси эса қадрсизланди.

🇺🇸 1 USD — 11 809,82 (-29,77)
🇪🇺 1 E — 13 569,48 (+0,13)
🇷🇺 1 RUB — 140,68 (+0,26)

#валюта #доллар

📌 Обуна бўлинг: @kursivuz
Post #17094 21
⚡️ Ўзбекистон аёллар термаси Осиё ўйинлари чорак финалига йўлланма олди

ХХ Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичида Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Гонг Конг вакилларига қарши майдонга тушиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Япониянинг «Wаvе» стадионида бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ғалаба эвазига жамоамиз гуруҳда 5 очко тўплаб, кейинги босқичга чиқди.

Энди аёллар терма жамоамиз чорак финалда Жанубий Корея футболчиларига қарши майдонга тушади.

@kursivuz
Post #17093 23
🇺🇿🤝🇰🇿 Ассаубаеванинг онаси Жавоҳир Синдаровни қўллаб-қувватламоқда

Ўзбекистонда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қозоғистонлик шахматчи Бибисара Ассаубаеванинг онаси Ўзбекистон эркаклар терма жамоасини қўллаб-қувватламоқда.

«Аёллар жамоасида, албатта, Қозоғистонга мухлислик қиляпман. Қизларимиз барча кучини ишга солиб, олтин медални қўлга киритишлари керак. Эркаклар жамоасида эса Ўзбекистонни қўллаб-қувватлайман! Йигитлар жуда ёш, мақсад сари интилувчан ва иқтидорли. Айниқса, Жавоҳир Синдаровга чин дилдан мухлислик қиляпман», — дейди у.


Лиана Танжарикова Жанубий Қозоғистондаги ўзбек маҳалласида ўсиб-улғайгани сабабли, бу мусобақани рақобат эмас, балки икки қардош халқ байрами деб билади.

Маълумот ўрнида, Бибисара ва Жавоҳир ўртасида ҳам анча илиқ ва дўстона муносабатлар мавжуд.

@kursivuz
Older posts →

About this channel

How can I read @kursivuz without a Telegram account?
TGViewer shows the public web preview Telegram publishes for Курсив Ўзбекистон: recent posts, photos, videos and the subscriber count, with no app, login or account.
How many subscribers does Курсив Ўзбекистон have?
Курсив Ўзбекистон (@kursivuz) has 128 subscribers on Telegram, refreshed roughly every 30 minutes.
Does Курсив Ўзбекистон know I viewed it here?
No. Public channel previews carry no viewer identity, and TGViewer has no accounts or tracking of what you look up.
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →