TGViewer
Kun.uz | Расмий канал Kun.uz | Расмий канал @kunuzofficial · 1.14M subscribers
Post #174931 163K
Шавкат Мирзиёевнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) еттинчи саммитидаги нутқидан асосий фикрлар

📌 Бугунги кунда дунё чуқур геосиёсий ўзгаришларни бошидан кечирмоқда, янги таҳдид ва хатарлар пайдо бўлмоқда. Бу вазият янада яқин ҳамкорлик ва биргаликда қарорлар қабул қилишни талаб этади;

📌 Ҳар қандай низо ва келишмовчиликлар фақат тинч йўл билан, сиёсий-дипломатик воситалар орқали, халқаро ҳуқуқ ва барча томонлар манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳал этилиши зарур;

📌 “Биз Яқин Шарқдаги қарама-қаршилик ва Ғазодаги гуманитар вазиятни катта ташвиш билан кузатиб боряпмиз. Ушбу минтақада тезроқ тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши тарафдоримиз”;

📌 ОҲИЧК асосий мақсади Осиёда ўзаро ҳамкорликнинг яхлит инфратузилмасини шакллантириш, ўзаро уйғун ва олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлган ҳаракатлар, мажбуриятларни бажариш асосидаги муносабатларнинг барқарор тизимини яратиш бўлиши керак;

📌 Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш, унда Кенгашни узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, давлатлар ўртасида ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш таклиф этилди;

📌 Технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббуси илгари сурилди;

📌 Иқлим барқарорлиги соҳасида шериклик қилиш бўйича ташаббус таклиф қилинди. Бу сувни тежайдиган технологияларни биргаликда жорий этиш, “яшил” энергетикани ривожлантириш ва атроф-муҳит ҳолатини доимий кузатиб бориш имконини беради;

📌 Ўзбекистон Кенгашнинг Инсон мезони бўйича координатори сифатида таълим, маданият ва гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда ва келгуси йили Инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича форумни ўтказишга тайёр;

📌 Ўзбекистон ОҲИЧК ташкилий асосларини янада мустаҳкамлаш ва унинг низомини такомиллаштириш борасидаги ишларни қўллаб-қувватлайди. Илгари сурилаётган ташаббуслар ўзининг амалий ижросини топиши муҳим.

👉 https://kun.uz/kr/93591537

Kun.uz расмий канали
  • 👍 360
  • ❤ 297
  • 🔥 93
  • 😁 21
  • 🤯 4
  • 😢 3
  • 🤔 2
More from @kunuzofficial
  1. Oct 15, 2026Саида Мирзиёева Туркия президенти котибияти раҳбари Ҳасан Доған билан учрашди Ўзбекистон в…
  2. Oct 15, 2026Президент Администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди ▪️Акрамжон Фозилов - Президен…
  3. Oct 15, 2026Post #174936
  4. Oct 15, 2026АҚШ суди Давлат департаментига грин-карта лотереясини бошлаш мажбуриятини юклади АҚШ федер…
  5. Oct 15, 2026Нега 500 эмас, 350 kWh? Вазир ўринбосари изоҳ берди Газсиз аҳоли учун иситиш мавсумида эле…
  6. Oct 15, 2026Post #174933
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →