«Telecom Soft»нинг 10 млрд сўмлик тендерида бир манзилдаги икки компания ўзаро «рақобатлашди»
«Telecom Soft» МЧЖ йўл ҳаракати қоидаларини автоматик назорат қилиш тизимлари учун ускуналар харид қилиш бўйича тендер ўтказди. Лойиҳанинг бошланғич нархи 10 млрд 316 млн сўмни ташкил этган. Танловда Хитойнинг «HAC Smart Technologies» компанияси 657 минг доллар таклифи билан ғолиб деб топилди. Иккинчи иштирокчи —«HMN Smart» эса 698 минг доллар нарх билан захира ғолиби сифатида қайд этилган.
Юқорида номи келтирилган икки компания бош офиси бир манзилда жойлашган, сайт менюлари, хизмат кўрсатиш бўлимлари ва лойиҳалар портфолиоси ҳам деярли бир хил.
👉 https://kun.uz/kr/27567643
Kun.uz расмий канали
Post #174875
235K

- 😁 594
- ❤ 206
- 🤔 54
- 🤯 44
- 👍 18
- 🔥 7