“Ислом бухарский”, кўчадаги “разбор” ва $3 минг – Чирчиқда пул эвазига жиноятни яширган ИИБ ходимлари қамалди
Чирчиқ шаҳрида профилактика инспектори зўравонлардан 2700 доллар олиб, шундан 1000 долларини жабрланувчига берган. У бу билан ишни босди-босди қилишга уринган. Инспектор жабрланувчига яна 300 доллар берган вақтида, тезкор тадбирда ушланган.
Кўп ўтмай ДХХ ва ИИВ Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган шахсларни қўлга олган.
Суд инспектор ва Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи лавозимида ишлаган ходимни пора олиш, далилларни сохталаштириш ҳамда жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яширишда айбли деб топди. Уларнинг ҳар бири 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/34129629
Kun.uz расмий канали
Post #174847
157K

- 👍 431
- ❤ 266
- 😁 65
- 🔥 23
- 😢 13
- 🤯 5
- 😍 2