Самарқанд ёшлар дипломатияси тажрибаси халқаро парламент ҳамжамияти эътиборига ҳавола қилинди
Парламентлараро Иттифоқнинг 153-Ассамблеяси доирасидаги Бошқарув кенгаши йиғилишида Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ёш парламентарийларнинг XII глобал конференцияси натижалари тақдим этилди.
Сенат раиси Танзила Норбоева Самарқандда билдирилган ғоялар ва қабул қилинган тавсиялар амалий натижаларга айланиши керак эканлигини таъкидлаб, шу мақсадда конференциянинг якуний ҳужжати эълон қилингани ва у келгуси ишлар учун йўл харитаси сифатида фойдаланиш учун муҳим эканлигини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/97700009
Kun.uz расмий канали
Post #174792
217K