Uzum Market босқичма-босқич фаолияти тикланаётганини маълум қилди
Uzum Market 8 октябр кунги техник носозликдан сўнг ўз фаолиятини тиклашни бошлади. «Омбор буюртмаларни аллақачон йиғмоқда ва яқин вақт ичида 7, 8 ва 9 октябрдаги юк хатлари бўйича товарларни қабул қилишни бошлайди. Мамлакат бўйлаб топшириш пунктлари одатдагидек ишламоқда: харидорлар буюртмани SMS'даги рақамни ёки буюртма кимнинг номига расмийлаштирилган бўлса, ўша шахснинг исмини айтиб олишлари мумкин», дейилади компания хабарида.
Харидорлар ва сотувчиларга компенсация ва чегирмалар ваъда қилиняпти.
👉 https://kun.uz/kr/68048414
Kun.uz расмий канали
Post #174752
129K

- 😁 175
- ❤ 129
- 👍 46
- 🔥 9
- 🤯 8
- 🤔 5
- 😢 3
- 😍 1