Мерино яна қаҳрамон, Англияда яна йирик ғалаба, Қозоғистон яна инқирозда
Испаниянинг мағлубиятсиз серияси Хорватиядаги ўйинда барҳам топиши мумкин эди, аммо Мерино яна жамоа жонига ора кирди. Ҳарри Кейн эса яна ўйин қаҳрамонига айланиб, «Олтин тўп» учун бежиз асосий номзодлардан бири эмаслигини исботлади.
Беларус қаторасига иккинчи ўйинда ғалаба қозониб, ўз гуруҳида иккинчи ўринга чиқиб олди, Қозоғистон эса ўз уйида Фарер оролларини ҳам енга олмади ва Словакия, Фарер ороллари ва Молдова бор гуруҳда сўнгги ўринда қолмоқда.
Миллатлар лигаси учун юзага келган танаффус якунланди ва энди футболчилар клублар футболига қайтади.
👉 https://kun.uz/kr/86460865
Kun.uz расмий канали
Post #174691
145K

- ❤ 147
- 👍 46
- 😁 16
- 🤯 11
- 😢 6