Осиё ўйинлари кундалиги. Ўзбекистон битта олтин билан кифояланди ва Ҳиндистонни олдинга ўтказиб юборди
Олимпиада чемпиони бўлган курашчи Разамбек Жамалов биринчи баҳсидаёқ ютқазди, Олимпиада финалчиси Светлана Саидова (Осипова) эса Осиё ўйинларида финалгача етиб кела олмади. Финалга чиққан икки ўзбекистонлик – эркин курашчи Шерзод Поёнов ва таэквондочи Марат Мавлонов олтин учун баҳсларни бой берди. Футбол жамоаси ҳам бронза учун ўйинда Хитойдан пеналтилар сериясида мағлуб бўлди.
Куннинг ягона олтин медали бадиий гимнастикачи Тахмина Икромова томонидан қўлга киритилди. Ўзбекистон бу сафар 21 та олтин қўлга киритди ва Осиё ўйинларидаги рекордини такрорлай олмади. Сўнгги ҳафта давомида эгаллаб турилган тўртинчи ўрин Ҳиндистонга бой берилди (агар бу ўрин сақлаб қолинганида бу жамоанинг турнирдаги энг яхши натижасига айланган бўларди).
👉 https://kun.uz/kr/38405170
Kun.uz расмий канали
Post #174594
124K

- 😢 195
- ❤ 169
- 👍 51
- 😁 30
- 🤯 15
- 🤔 11
- 🔥 1
- 😍 1