Икки Ҳарам атрофидаги хавотирлар: Мадинада дрон қулади, Маккада эса ваҳима тарқатган шахс ушланди
Саудияда жойлашган Ислом оламининг муқаддас қадамжолари хавфсизлик билан боғлиқ хабарлар сабаб эътибор марказига тушди.
1 октябр куни Саудия бошчилигидаги коалиция ҳусийчилар учирган дрон Мадинага ҳужум қилганини билдирди. Дрон “Масжидун Набавий“ни электр энергияси билан таъминловчи станцияга зарар етказган. Аммо, ҳусийчилар бу айбловни рад қилди.
2 октябр куни эса гўёки «Масжидул Ҳаромда портловчи камар таққан худкуш қўлга олингани» ҳақида миш-мишлар тарқалди. Саудия полицияси бу хабарларни рад қилди, аммо «ўткинчиларни безовта қилган ва ваҳима тарқатган шахс» ушланганини билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/48877611
Kun.uz расмий канали
Post #174569
153K

- 😢 293
- ❤ 209
- 🤯 49
- 👍 22
- 😁 22
- 😍 5
- 🤔 4
- 🔥 1