“Биз доим алоқадамиз, ҳар қандай масалани биргаликда ҳал қиламиз” – Хайрулло Бозоров
Париж ва Рим шартномалари Европа интеграциясининг ҳуқуқий пойдеворини яратган бўлса, Марказий Осиёда Хўжанд декларацияси уч давлат ўртасидаги янги муносабатлар босқичини белгиламоқда. Хўжандда ўтган иккинчи Фарғона тинчлик форумида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг юқори даражадаги вакиллари, халқаро ташкилотлар ҳамда ўндан ортиқ давлат делегациялари қатнашди. Kun.uz мухбири 28-29 сентябр кунлари форумни Хўжанддан ёритди. Унда ҳудудлараро ҳамкорлик, ўзаро ишонч, сув ва энергетика масалалари ҳамда Хўжанд декларациясининг амалий аҳамияти муҳокама қилинди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Post #174535
157K

- ❤ 217
- 👍 64
- 😁 26
- 🤯 14
- 😍 6
- 🤔 2
- 😢 1