Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва икки допинг
Енгил атлетикада баландликка сакраш дастурида Ўзбекистон ўз анъанасини давом эттириб, бу сафар ҳам олтин медал олди. Светлана Радзивилдан бошланган серия (2010, 2014, 2018) охирги Осиё ўйинларида Сафина Саъдуллаева томонидан давом эттирилганди (2023), бу сафар Барнохон Сайфуллаева ундан эстафетани қабул қилиб олди.
Ўзбекистон бокс жамоасида навбатдаги йўқотиш бўлди: Фазлиддин Эркабоев яримфиналда ҳиндистонлик боксчига ютқазиб, бронза билан кифояланди. Абдумалик Халоков ва Жаҳонгир Зокиров эса (нокаут билан) финалга чиқди.
👉 https://kun.uz/kr/50888824
Kun.uz расмий канали
Post #174497
197K

- ❤ 320
- 👍 198
- 😁 36
- 🔥 18
- 🤯 6
- 😢 1
- 😍 1