Қашқадарёда 22 нафар мактаб ўқувчиси ғўза дефолиациясидан заҳарланди
Ҳолат 23 сентябр куни Ғузор туманида содир бўлган. Тумандаги 51-сонли мактаб яқинидаги пахта даласида дефолиация ишлари амалга оширилган. Оқибатда мактабда бўлган 10–11-синфларнинг 22 нафар ўқувчиси ҳаво орқали заҳарланганлик аломатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда 7 нафар ўқувчи Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида стационар даволанмоқда. Қолган ўқувчиларга яшаш манзилига жавоб берилган.
Ҳолат юзасидан зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 https://kun.uz/kr/84926004
Kun.uz расмий канали
Post #174483
172K

- 🤯 370
- ❤ 193
- 😢 114
- 😁 58
- 👍 35
- 🤔 16