Осиё ўйинлари кундалиги. Курашда икки олтин олинди
Кураш бўйича мусобақада яримфинал баҳси ўзбекистонлик курашчилар дуэлига айланди. Бу вақтда Ўзбекистон бокс жамоасида йўқотишлар бошланган. Шу билан бирга, ўзбекистонлик боксчилардан уч нафари яримфиналга чиқиб, медал масаласини ҳал қилди.
Олдинги Осиё ўйинларида сабля бўйича жамовий баҳсларда чемпион бўлган қиличбозлар тўртлиги бу сафар бронза билан кифояланди.
Осиё ўйинлари арафасида спорт фуқаролигини ўзгартириб, Ўзбекистон номидан қатнашган Анастасия Бахтирева ва Виолетта Евенко эса (ҳар иккиси ҳам Европа чемпионлари) синхрон сузиш бўйича мусобақада натижа кўрсата олмади.
Ўзбекистон делегацияси бугун жами 4 та медал (2 олтин, 2 бронза) қўлга киритди. Ўзбекистон ҳозирча турнир жадвалида 10 та олтин, 17 та кумуш ва 11 та бронза билан тўртинчи ўринда бормоққда.
👉 https://kun.uz/kr/41071336
Kun.uz расмий канали
Post #174441
275K

- 👍 765
- ❤ 418
- 🔥 51
- 😁 18
- 😍 9
- 🤯 3