Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги олтинлар сонини 5 тага етказди
От спортида Ўткирбек Жўраев дастакли от машқида энг яхши натижани қайд этиб, делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этди.
Қиличбозлик баҳсларида эса драматик ҳолат кузатилди: чоракфиналда Ўзбекистоннинг икки вакили, 2023 йилги Осиё ўйинларида сабля бўйича жамоавий мусобақада биргаликда чемпион бўлган Зайнаб Дайибекова ва Гулистан Пердебаева тўқнаш келди. Шиддатли кечган қарама-қаршиликда Дайибекова кичик устунлик билан ғолиб чиқиб (15:14), юришини давом эттирди ва финалгача етиб борди. Аммо олтин учун баҳсда икки карра жаҳон чемпиони, япониялик Мисаки Эмурага кичик фарқ билан (14:15) ютқазиб, кумуш билан кифояланди.
Бугун Ўзбекистон делегацияси ҳозирча 15 та медал (4 та олтин, 8 та кумуш ва 3 та бронза) олди ва умумий рейтингда 14-ўриндан 6-ўрингача кўтарилди (жами 5 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза).
👉 https://kun.uz/kr/80472980
Kun.uz расмий канали
Post #174361
178K

- 👍 599
- ❤ 238
- 🔥 34
- 😁 5
- 🤔 4
- 🤯 3
- 😢 2