TGViewer
Kun Videolari 🎥 Kun Videolari 🎥 @kun_uz · 93.6K subscribers
Post #22722 9.15K
Қирғизистонда «Арашан» зотли қўчқор 1 млн долларга сотилди

Қирғизистонда «Арашан» зотини ривожлантиришга бағишланган фестивалда миллион долларлик савдо амалга оширилди. Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, қўчқор $1 млнга сотилган.

Тадбирда Қирғизистон, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан фермерлар иштирок этди.

Маълум қилинишича, қимматбаҳо наслдор қўчқор 2023 йилда Қозоғистонга $150 мингга сотилган машҳур Франкель қўчқорининг ўғли ҳисобланади. Франкель «Арашан» зотининг машҳур вакилларидан бири бўлиб, Талас яйловларида парваришланган.

«Арашан» зоти 2021 йилда Қирғизистонда расман рўйхатдан ўтказилган. У ҳисори ва қирғиз дағал жунли қўй зотларини чатиштириш орқали яратилган.

Аввалроқ ушбу зотга Қозоғистон ва Ўзбекистон фермерлари ҳам қизиқиш билдиргани хабар қилинган.

👉 @Kun_Uz
More from @kun_uz
  1. Sep 23, 2026Инсайдерлар iPhone 20 Pro моделининг тахминий кўриниши қандай бўлишини маълум қилди Apple…
  2. Sep 23, 2026Энди Тошкентда электробуслар ҳам «гармошка»ли бўлади деса ишонмасканмиз Фейк экан бу. Тарқ…
  3. Sep 23, 2026Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга тушиши мумкин Президент Администрацияси раҳбари Са…
  4. Sep 23, 2026Тошкентнинг Олтинтепа ва Паркент кўчалари кесишмасида жойлашган, нарх жиҳат энг қиммат уйл…
  5. Sep 23, 2026Ўзбекистонликлар уй-жойни кўпроқ сотиб ола бошлади 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекис…
  6. Sep 22, 2026🌅ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР! Бугун — 23 сентябрь, Чоршанба. Янги кун ҳар бир хонадонга тинчлик,…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →