Ўзбекистонликлар уй-жойни кўпроқ сотиб ола бошлади
2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистонда 222,5 мингта уй-жой олди-сотди битими тузилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 фоизга кўп.
Август ойида 25,1 мингта битим расмийлаштирилди. Бу 2025 йил август ойига нисбатан 0,2 фоизга кўп.
Тошкент шаҳрида августда 7,4 мингта битим тузилиб, йиллик ўсиш 2,2 фоизни ташкил этди.
Январь–августда энг юқори ўсиш:
— Тошкент шаҳрида — 27,5%
— Сирдарё вилоятида — 25,4%
— Андижон вилоятида — 23,8%
👉 @Kun_Uz
Post #22719
12K
