Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Мўминжон Йўлдашев Madad Invest Bank (ҳозирги MyBank)нинг йирик акциядори ва кузатув кенгаши раиси бўлган.
Йўлдашевга нисбатан Интерполда “қизил билдиришнома” — Red Notice чиқарилган. Tадбиркор Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми, яъни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбланмоқда.
Бу унинг биринчи халқаро “қора рўйхат”и эмас.
2019 йилда Жаҳон банки Йўлдашевни 4 йилга ўз лойиҳаларидан четлатган.
Сабаби ҳам қизиқ. У Сирдарёдаги сув таъминоти лойиҳаси тендерида рақобатчи компания вакилига ўз таклифини қайтариб олиши учун таҳдид қилган, деб топилган.
Ҳозирча банк ишида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. MyBank ишлашда давом этяпти, лицензияси ҳам амалда. Йўлдашев исми эса MyBank’нинг ҳозирги раҳбарлари орасида кўрсатилмаган.
👉 @Kun_Uz
Post #22697
21.9K
