TGViewer
Kun Videolari 🎥 Kun Videolari 🎥 @kun_uz · 89.6K subscribers
Post #22714 16.2K
Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш нега тез ёпилмоқда?

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, эндиликда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўтириш ўринлари сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан жорий этилган.

Яъни, рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, танланган ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, ўша ҳудуд учун рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.

2026 йил сентябрь–декабрь ойларида миллий сертификат имтиҳонлари учун жами 496 303 та ўрин ажратилган. Шу даврда турли фанлардан жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган.
Агентликка кўра, бу тартиб талабгорлар сонини чеклаш учун эмас, балки имтиҳонларни мавжуд бино, техника, ходимлар ва назорат имкониятларидан келиб чиқиб сифатли ташкил этиш учун жорий қилинган.

👉 @Kun_Uz
More from @kun_uz
  1. Sep 22, 2026Тошкентда Spark оилавий жанжал сабаб BYDни атайдан бориб урибди. 👉 @Kun_Uz
  2. Sep 22, 2026Булар ҳазиллашмаяпти шекилли. 👉 @Kun_Uz
  3. Sep 22, 2026Автомобил бошқарган мактаб ўқувчисининг отасига чора кўрилди Ижтимоий тармоқларда вояга ет…
  4. Sep 22, 2026#долзарб Бугундан бошлаб мактабда байрамми, ўқитувчини туғилган куними, 1 октябрми ПУЛ ЙИҒ…
  5. Sep 22, 2026⁉️ "Уч кунда даволаймиз", "Касалликдан тўлиқ қутуласиз", "Натижаси юз фоиз кафолатланган",…
  6. Sep 22, 2026Каттақўрғон, Мавлонсой қишлоғида болалар мактабда шу тариқа бориб келишга мажбур экан. 👉…
Threads Profile ViewerView any public Threads profile without an account.Open ThreadLook →Writing with AI? Make it sound human.Metric37 rewrites AI drafts so they read naturally. Free AI detector, 1,500 words free.Try Metric37 →