У отасининг эшикдан кеч кириб келишларига кўниккан. Кутилмаганда жиринглаган телефон қўнғироғига ҳам. Янги йилни отасисиз кутишга ҳам...
Қизалоқ чизган расмга бир назар ташланг.Расмда оила жамулжам. Ҳамманинг юзида табассум, қалбларда меҳр. Аммо бир жиҳат эътиборни тортади: отаси уй либосида эмас, хизмат формасида.
Чунки бу форма қасамёд , масъулият, халқ осойишталиги йўлидаги фидойилик демак. Унда баъзан оиладан узоқда ўтган тунлар, қолдирилган байрамлар, кечиккан учрашувлар ва фарзанднинг соғиничга тўла нигоҳлари мужассам.
Бу расмда қизалоқнинг орзуси бор. Шу билан бирга минглаб хизмат фидойиларининг оилаларига хос бир ҳақиқат ҳам яширин: халқнинг болалари хотиржам ухласин деб, баъзан ўз фарзандининг соғиничига чидайдиган оталар бор.
Азиз ота, ҳар бир хизмат кунингиз ортида сизни соғиниб кутаётган бир жуфт кўз, бағрингизга талпинаётган митти юрак борлигини унутманг.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Murojaatyuborish