Арнасой тумани 5-сонли Мусиқа ва санъат мактабида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва касбий йўналишини белгилашига кўмаклашиш мақсадида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ҳамда “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Унда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот қилди.
Тадбир давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларга муносиб касб танлашда кўмаклашиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари ва касб-ҳунар ўрганиш имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Murojaatyuborish
Post #77277
1.15K









- 👍 4
- 🔥 1