“Пайшанба — ёшлар куни” муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Зафаробод туманида ёшлар билан учрашуви ўтказилди.
Ташриф давомида Узун маҳалласида жойлашган 9-сонли Мусиқа ва санъат мактабида ёш ижодкорларнинг ижодий ишлари намойиш этилган расмлар кўргазмаси билан танишилди.
Кўргазмада ёш рассомларнинг рангтасвир, табиат, Ватан, тинчлик, инсон қадри ҳамда орзу-мақсадларини акс эттирган ижод намуналари ўрин олди.
ИИБ бошлиғи ёш ижодкорларнинг Ватанга бўлган меҳрини санъат тили орқали ифода этиш маҳоратига юксак баҳо бериб, уларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | Murojaatyuborish
Post #77288
1.42K








- 👍 3
- 🔥 1