ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЖАДИД ҲАРАКАТИ
Умид БЕКМУҲАММАД
Туркистон жадид ҳаракати тарихида Қорақалпоғистон ҳудудида фаолият олиб борган маърифатпарварлар алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётган 1910 йилги Хива хонлигидаги бекликлар, аҳоли сони, ер ҳажми, миллий таркиби ва кимлар ҳокимлик қилаётганига оид рўйхатга олиш материалларида 27 та маъмурий бекликлар қаторида, Хўжайли ва Қўнғиротга оид статистика ҳам келтирилган. Унга кўра, Хўжайлида 60 минг таноб ер бўлиб, икки минг хонадонда ўртача 7 кишидан истиқомат қилган. Ҳудудда 45 ёшли Авазбийхўжа Муртазабий 20 йиллик тажрибага эга ҳоким эди. Бу муҳим стратегик ҳудудларда нафақат иқтисод, савдо, аграр соҳа, балки таълим ҳам ривожланган бўлиб, хусусан, жадид мактаблари истиқболли соҳа сифатида фаолият кўрсатарди.
🔗 БАТАФСИЛ
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
