Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан республика бўйлаб байрам табриклари йўлланмоқда
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият юритаётган педагог ходимлар ҳамда таълим соҳаси фидойилари томонидан байрам табриклари йўлланди.
Мазкур табрикларда ёш авлодга таълим-тарбия беришдек машаққатли ва шарафли касб эгаларига кўрсатилаётган юксак эътибор эътироф этилган.
Юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни ушбу қутлуғ айём билан муборакбод этиб, уларнинг масъулиятли фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз.
Тилда, фикрда, ишда бирлик!
Jadid.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube